Бэйл: "Лас-Пальмас"га қарши баҳсда четлатилишга муносиб иш қилдим деб ўйламайман"

Aslanov Jasurbek
2 мар 2017, 14:47
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл "Лас-Пальмас"га қарши ўтган ЛаЛиганинг 25-тур учрашувидаги (3:3) четлатилиши ҳақида фикр билдирди.

"Четлатилишга муносиб ҳаракат қилдим деб ўйламайман. Аввалига сариқ карточка кўрсатишди, кейин рақиб футболчиси мени туртди, мен эса худди шу услубда жавоб қайтардим. Мухлислар ва жамоа олдида узр сўрайман. Йўл қўйилган хатодан керакли хулосалар чиқараман.

Олдимизда "Эйбар" ва "Наполи"га қарши баҳс кутиб турибди. Ҳар учрашувда ғалаба учун курашишимиз керак" - дейди Бэйл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com