"Бетис"нинг уч нафар футболчиси коронавирусга чалинди

Mirjalol Normatov
10 май 2020, 12:43
"Бетис"нинг асосий жамоаси 3 нафар футболчиси коронавирус тестини ижобий натижа билан топширди.

"Football Espana" хабарига кўра, футболчилар, мураббийлар ва персоналлар клуб қароргоҳига қайтишдан олдин коронавирус тестини топширишган.

Коронавирусга чалинган футболчилар 2 ҳафтага изоляцияга олинди. Бу эса "Бетис"нинг машғулотларни бошлашига халақит бериши кутилмоқда.

Олдинроқ ЛаЛигада яна 3 нафар футболчи коронавирусга чалинганди. Улар "Реал Сосьедад" посбони Алекс Ремиро, "Атлетико" ҳимоячиси Ренан Лоди ва "Гранада" ярим ҳимоячиси Янгель Эррера.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana