"Бетис"нинг 41 ёшли афсонаси жамоада яна бир мавсум қолмоқчи

Mirjalol Normatov
26 апр 2022, 00:52
"Бетис" сардори Хаокин жамоа таркибида яна бир мавсум ўтказмоқчи.

21 июль куни 41 ёшга тўладиган футболчи бугун "Бетис"нинг Испания Кубогини қўлга киритгани сабабли ўтказилган тадбирда шундай деди:

"Олдиндан нима бўлишини билмайман. Аммо режаларимни ўзгартирмоқчи эмасман. Яна бир мавсум футбол ўйнаш ниятим бор", - деди футболчи.

Хоакин 2015 йилдан буён жамоа таркибида ўйнамоқда. Бунга қадар у 1999-2006 йилларда ҳам Севилья клубида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal