

Маълумотларга кўра, 45 ёшли ҳакам учун "Сантьяго Бернабеу"даги ўйин фаолиятидаги сўнгги баҳс бўлди. Учрашувдан сўнг Перес ҳакамлар хонасига кириб, бош ҳакамга "Реал" стадионининг кичирайтирилган кўчирмасини совға қилди.

Мальенко бош ҳакам сифатида ЛаЛиганинг 346та учрашувида ишлади. Бу чемпионат тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.



