«Бешиктош» стадиони ёнида 2та портлаш юз берди, 15 нафар полициячи вафот этди

Narzulla Saydullayev
11 дек 2016, 08:26
Истанбул шаҳридаги «Бешиктош» стадиони ёнида иккита кучли портлаш юз берди.

Воқеа Туркия чемпионати доирасидаги «Бешиктош» - «Бурсаспор» (2:1) ўйини тугаганидан сўнг рўй берди.

Маълумотларга кўра номаълум шахслар портловчи поддаларни машинадан улоқтириб қочиб кетишган.

«Ал-Жазира» телеканали хабарига кўра, бу ҳодиса оқибатида 15 нафар полиция ходими вафот этган. «Бешиктош» ва «Бурсаспор» мухлислари жабр кўришмади.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailysabah.com