

“Зенит” клуби “Бешиктош”нинг 26 ёшли ҳужумчиси Умут Найирни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Россия клуби Найир трансфери юзасидан тез орада турклар билан музокарага киришиши кутилмоқда. “Зенит” футболчи учун турк клубига 1 млн евро атрофида маблағ тўлашга тайёр.
Жорий мавсум Умут “Бешиктош” сафида жами 25 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.



