Бернарду Сильва ПСЖга ўтмайди

Omonjon To`xtamirzayev
2 авг 2023
"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва "Пари Сен-Жермен" сафига ўтмайди.

Француз нашрининг хабарига кўра, "шаҳарликлар" футболчини сотмоқчи эмас. Футболчи исми Париж трансферлар рўйхатининг юқорисида турганига қарамай, уни Англиядан олиб келиш деярли имконсиз. ПСЖ айнан Бернарду трансфери орқали жамоадан кетган Лионель Мессининг ўрнини ёпмоқчи эди.

Хавбекнинг инглиз клуби билан шартномаси 2025 йил июнь ойигача амал қилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: leparisien.fr