Бернарду Силва: "Мухлислар Сантушдан мамнун бўлиши керак"

Mirjalol Normatov
13 ноя 2022
Португалия термаси ҳужумчиси Бернарду Силва миллий жамоа устози Фернанду Сантуш ҳақида гапирди.

"У бизнинг жамоа билан катта муваффақиятларга эришди. Фақатгина Сантуш терма билан Европа чемпионати ва Миллатлар лигасида соврин ютди.

Мухлислар унинг фаолиятидан мамнун бўлишлари керак. Сўнгги пайтларда терма унчалик ҳам чиройли ўйин кўрсата олмаяпти. Бироқ ҳолатни яхшилаш учун катта меҳнат қиляпмиз", - деди "Манчестер Сити" футболчиси.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal