Бензема ва Рамос “Интер”га қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2020
Иккала футболчи ҳам жароҳатдан фориғ бўлмаган.

“Реал” расмий сайти ЕЧЛ 4-тури доирасида “Интер”га қарши баҳс учун ўйин қайдномасини эълон қилди.

Ундан Карим Бензема, Серхио Рамос, Эдер Милитао, Лука Йович, Федерико Вальверде ва Альваро Одриосолалар ўрин олмади. Милитао ҳали коронавирусдан тузалмаган бўлса, қолган футболчиларда эса турли жароҳатлар бор.

“Интер”—“Реал” учрашуви 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: “Реал” расмий сайти