Бензема ва Мората жой алмашишлари мумкин

Mirjalol Normatov
8 янв 2019, 14:58
"Челси"га "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема керак.

"Mirror" хабарига кўра, лондонликлар "Реал" ҳужумчисини Альваро Моратага алмаштирмоқчи.

Бу мавсумда испаниялик 26 ёшли ҳужумчи "кўклар" сафида 24 ўйинда қатнашиб, 9 гол урди.

31 ёшли Бензема Мадрид клуби таркибида 28 ўйинда қатнашиб, 12 гол киритди ва 6 голга ассистентлик қилди. Унинг "Реал" билан шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›