
"Қаймоқранглилар" Испания чемпионатининг 21-турида баскларга қарши майдонга тушди ва 4:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Бензема ўша учрашувда жуда чиройли гол муаллифига айланди.
"Реал Сосьедад" дарвозасига урган голим, фаолиятимдаги энг чиройлиларидан бири. Бундай голларни "Севилья" ва "Осасуна"га ҳам урганман. Аммо мен учун энг муҳим гол, ўтган йили "Бавария" дарвозасига урганимдир" - дейди Бензема.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ўтган йили "Бавария" билан Чемпионлар лигаси ярим финалида тўқнаш келган. "Қироллик клуби" уй учрашувида 1:0, меҳмонда эса 4:0 ҳисоби билан ғалаба қозониб, финалга йўл олган.