Бензема наркотик савдоларига боғлиқ ишда айбланмоқда

Aslanov Jasurbek
18 мар 2016, 12:52
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жамоатчилик диққат эътибори марказида қолишда давом этяпти.

Франциялик футболчи машинасида тезликни оширгани туфайли судга чақирилган эди, бундан ташқари у "Лион" ярим ҳимоячиси Матьё Вальбуэнага нисбатан товламачилик ишида ҳам гумонланувчи бўлиб турибди. Шу кунларда у наркотик савдосига боғлиқ пул ювишда айбланяпти.

Маълумотларга кўра, текширув ишлари 2015 йилнинг сентябрь ойида бошланган, Бензема эса бу найрангларда катта маблағ йўқотган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liberacion

Сўнгги янгиликлар

Барча ›