Бензема илк бор "Сантьяго Бернабеу"да "Атлетико" дарвозасини ишғол қилди

2 фев 2020, 00:31
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига 22-тури доирасидаги "Атлетико"га(1:0) қарши ўйинда ғалаба голига муаллифлик қилди.

Бу гол франциялик ҳужумчи учун "Сантьяго Бернабеу"да "Атлетико" дарвозасига киритилган биринчиси бўлди. Таъкидлаш лозимки, 32 ёшли форвард "Реал"нинг уй стадионида "матрасчилар"га қарши 16 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 34 марта зарба йўллаганди. 

Шунингдек, Бензема бугун Ла Лигада 5 ўйиндан иборат голсиз сериясига нуқта қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›