Бензема: "Барчага қўллаб-қувватлов учун раҳмат. Шоу давом этиши керак"

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2021, 13:48
"Олтин тўп" учун овоз беришда тўртинчи ўринни қўлга киритган "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема мухлисларга қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди.

"Барчага қўллаб-қувватлаганликларинг учун раҳмат. Мен сизлар учун футбол ўйнайман. Шоу давом этиши керак", - деб ёзди Бензема twitter'да.


33 ёшли Бензема Париждаги "Олтин тўп" маросимини ўтказиб юборди. Хабарларга кўра, у тадбирга боришни рад этган, сабаби уни якуний овоз бериш натижалари қониқтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси етти бор "Олтин тўп"ни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Benzema