Бензема алмаштирилаётганда "Валенсия" мухлислари Вальбуэна деб бақиришди

Aslanov Jasurbek
4 янв 2016, 16:10
"Валенсия" мухлислари "Реал"га қарши Испания чемпионатининг 18-тур учрашувида (2:2) "Лион" ярим ҳимоячиси Матьё Вальбуэна исмини айтиб бақиришди.

Маълум бўлишича, мухлисларнинг бу ҳаракати "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема 67 дақиқада майдонни тарк этаётганида содир бўлган. Франциялик ҳужумчи ўзгартирилаётганда ишқибозлар Вальбуэна номини айтиб бақиришган.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Вальбуэнага нисбатан товламачилик ишида гумонланувчилардан биридир.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC