

Ўйин бугун Тошкент вақти билан 17:45да бошланади.
"Ҳозир "Стемфорд Бриж"дан ўйнаш учун қулай вақт, чунки "Челси" босим остида. Бизни қизиқ учрашув кутиб турибди, уч очко оламиз деб умид қиламан. Ҳозир "Ливерпуль" кучли прессинг ишлатяпти, шу сабабли "Челси" ўзини ноқулай ҳис қилиши учун бизда имкон бор.
"Челси"ни бундай ҳолатда биринчи маротаба кўриб турибман. Бугун ҳам улар ёмон ўйнайди деган умиддаман" - дейди Бентеке.



