
Италиянинг "Наполи" клуби "Реал" ҳимоячиси Альваро Арбелоани ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бенитез бу футболчи билан "Ливерпуль"да бирга ишлаган ва эндиликда "Наполи"да ҳамкорликни давом эттирмоқчи. "Наполи" футболчига йилига 2 миллион евро маош беришга рози. Трансфер эса 6,5 миллион фунтга баҳоланмоқда.