Бенитес: "Ҳолатни яхшилай оламан"

Mirjalol Normatov
16 янв 2022
"Эвертон" бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоадаги ҳолат ҳақида гапирди.

Айни дамда Мерсисайд клуби АПЛ турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

"Бу ерга муаммоларни бартараф қилиш учун келганман. Балки гап йиллар ҳақида кетаётгандир. Муаммоларни ечишга ҳаракат қиляпман, аммо бунга вақт керак. Ўтган мавсумдаги тўпураримиз ҳозир жамоада эмас, бу ҳам вазифаларни қийинлаштиради. Умид қиламанки, кучлироқ бўла оламиз", - деди мутахассис.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports