"Бенфика"га МЮ ҳимоячиси керак

Mirjalol Normatov
11 июл 2018, 23:55
"Бенфика" раҳбарияти швециялик ҳимоячи Виктор Линдельофни ижарага олишни режалаштирмоқда.

"A Bola" хабарига кўра, лиссабонликлар бу борада "Манчестер Юнайтед"дагилар билан алоқага чиқиб, трансферни муҳокама қилишган.

Линдельоф 2016/17 йилги мавсумда "Бенфика" таркибида ҳаракат қилганди. Шундан кейин у АПЛга кўчиб ўтди, бироқ Манчестерда асосий футболчи бўла олмади. У "Юнайтед" таркибида ўтган мавсумда 13 учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›