

Бу ҳақда журналист Sam C ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, Мадрид клуби украиналик дарвозабонни узоқ муддатли истиқболдаги муносиб номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
"Бенфика" клуби расмийлари Трубин ва Жозе Моуринью ўртасида яхши муносабатлар борлигини қайд этишмоқда. Шунингдек, португалиялик мутахассиснинг дарвозабонлар бўйича мураббийи 24 ёшли посбоннинг имкониятлари билан жуда яхши таниш.
Трубин 2023 йилда "Шахтёр"дан ўтганидан бери "Бенфика" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда украиналик дарвозабон барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



