"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди

Aslanov Jasurbek
23 июл 2025, 12:19
"Бенфика" Ричард Риосни "Палмейрас"дан 27 миллион еврога сотиб олди.

25 ёшли колумбиялик ярим ҳимоячи Португалия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Шартномада футболчининг товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади.

A Bola маълумотларига кўра, Риос трансфери "Бенфика" тарихидаги энг йирик харид бўлди (бонуслар ҳисобга олинмаган). Аввалги рекорд – 2023 йилда турк ярим ҳимоячиси Оркун Кекчюни "Фейеноорд"дан 25 миллион еврога сотиб олиш эди. Яқинда бу ўйинчи клубни тарк этди – у "Бешиктош"га ижарага берилди.

Аввалроқ маълум бўлишича, "Зенит" "Палмейрас"га Риос учун 30 миллион евро таклиф қилган, бироқ ўйинчининг ўзи Санкт-Петербург клубини рад этган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Бенфика" матбуот хизмати