"Бенфика" ҳужумчиси Нуньес агентини ўзгартирди ва МЮ ёки "Ман Сити"га ўтмоқчи

Alisher
22 мар 2022, 15:04
"Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньес жамоасига Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқишга ёрдам берганидан сўнг агентини ўзгартирди.

Ўйинчи бундай қарорга "Манчестер Сити" ёки "Манчестер Юнайтед"га ўтиш имкониятларини излаш учун келган.

Нуньеснинг Португалия клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Уругвайлик футболчи 2021/22 йилги мавсум "Бенфика" таркибида барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›