Бенатиа бир ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
10 апр 2015, 14:18
"Бавария" бош мураббий Хосеп Гвардиола яқин кунлардаги ўйинларда ҳимоячи Мехди Бенатиани майдонга тушира олмайди.

Футболчи бу ҳақда ўзининг "твиттер" саҳифасида маълум қилди.

Бенатиа "Байер"га қарши учрашувда мушагини жароҳатлаб олди ва ўйинни охиригача давом эттира олмади.

"Ҳаммага салом. Тиббий кўрик натижаларига кўра, мен 2 ҳафтадан 4 ҳафтага майдонга туша олмас эканман. Жуда хафаман, аммо бу касбимнинг хавфли тарафларидан бири" - деб ёзади Бенатиа.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›