Бен Фостер жуда кулгули тарзда жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
17 окт 2017
«Вест Бромвич» устози Тони Пулис дарвозабон Бен Фостер нима учун «Лестер» билан ўйинда (1:1) майдонга тушмаганини айтди.

«У кўчада ўғли билан ўйнаётганда оёғини жароҳатлаб олди. Икки йил олдин Фостер оёғини шикастлаб олиб 10 ой майдонга туша олмагани учун биз таваккал қилишни истамадик. МРТ жароҳатнинг қанчалик жиддийлигини кўрсатиб беради.

Бизда фақат икки нафар тажрибали дарвозабон борлиги ачинарли», — дейди Пулис.

«Лестер»га қарши ўйинда «Вест Бромвич» дарвозасини Боаз Майхилл қўриқлади, захирада 21 ёшли Алекс Палмер ўтирди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com