

Олдинроқ, унга "Интер" жамоадан кетишга яқин бўлган Ромелу Лукакуга ўринбосар сифатида қараётгани маълум бўлган эди. Энди эса ҳужумчи "Аталанта" ва "Рома"нинг режаларида борлиги айтилмоқда.
Сўралаётган нарх 30 млн еврони ташкил этади, аммо у 27 ёшли Белоттига қайсидир ўйинчи алмашилган тақдирда, ўзгариши мумкин.
Андреа жамоа таркибида 2015 йилнинг августидан бери ўйнайди. У бу вақт давомида 228та ўйинда майдонга тушиб, 105та гол ва 26та ассист қайд этди.



