

23 ёшли Италия терма жамоаси аъзоси 73, 76 ва 81-дақиқаларда гол уришга эришди. Белотти 24та ўйинда 22та гол уриб тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. Ундан кейинги ўринларда Гонсало Игуаин («Ювентус») ва Эдина Жеко («Рома») ҳисобида 19тадан гол бор.
Белотти 1986/87 йилдан буён «Торино» сафида бир мавсумда биттадан ортиқ хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди. Ўшанда Вим Кифт шундай натижага эришганди.



