Белланова "Милан"дан кетади
05 янв 2019 15:45
Янгиликлар
"SportItalia" хабар беришича, "Милан Примавера" (ёшлар жамоаси) ҳимоячиси Рауль Белланова фаолиятини "Сампдория"да давом эттиради.
18 ёшли ўйинчи "Россонерилар" таркибида майдонга тушишга тайёр эди, лекин у йиллик маоши 500 минг еврони ташкил қиладиган янги шахсий шартнома талаб килди. Клуб эса буни рад этти. Шу сабабли, Белланова энди "Милан"дан кетиб, шу ойда "Сампдория"да ўйнай бошлайди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар