Белгиянинг Double Pass компанияси вакиллари "Локомотив"га ташриф буюришди

Narzulla Saydullayev
18 май 2018, 14:47
Айни кунларда футбол клублари иш тизимини такомиллаштириш соҳасида жаҳон миқиёсида катта нуфузга эга бўлган Белгиянинг Double Pass компанияси вакиллари юртимизда бўлиб туришибди.

Ўзбек клубларига иш тизимини такомиллаштириш борасида ўз ёрдамини таклиф этаётган мазкур компания вакиллари бугун "Локомотив" стадионига ташриф буюришди. Компания раҳбари Ҳюго Шоукенс ҳамда унинг Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси австралиялик Ҳарви Баҳодир Арман "Локомотив" ПФК вакиллари билан кўришиб, клуб иш тизимини янада яхшилаш борасида ўз таклифлари билан ўртоқлашишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz