UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Ўзбекистон Кубоги. "Наманган" ФА - "Хоразм" 1:4   0 17:40Мадридда "Мбаппе қонуни" қабул қилинади  6 16:53"Ньюкасл" эшитишда нуқсони бор мухлислар учун махсус либослар таклиф этади  0 16:05Таҳлил. Баҳорги уйғониш азоби. Уйқудаги "қалдирғоч", кубокни қиздираётган "Қизириқ" ёхуд Бердиевнинг калити Бабаянда   1 15:42Ўзбекистон Кубоги. "Наманган" ФА - "Хоразм": Асосий таркиблар маълум  1 15:24Марказий Осиё. "Актобе" лидерга айланди, "Абдиш-Ата" ўйини қолдирилди, "Аркадағ" эса қийин ғалабага эришди  4 14:54Абрахам 10 ойдан сўнг яна "Рома" асосий таркибида майдонга тушиши мумкин   4 14:33Илкай Гюндоган "Атлетико Мадрид"га ўтишни истайди  7 13:55"Шўртан" "Жайҳун"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:33Жуд Беллингем "Реал"даги биринчи мавсумидаёқ Руд ван Нистелрой ва Зиданга етиб олди  6 13:10Корея Республикаси – Қирғиз Республикаси учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  1 12:50"Навбаҳор"ни "ўлим гуруҳи"да кейинги босқичга олиб чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  13 12:32Тиаго Силва: "Бир қарорга келдим"  0 12:11"Штутгарт" бош мураббийи "Бавария"га ўтадими? Мутахассис саволга жавоб берди  1 11:50Жиззахдаги "оловли" ўтган "Динамо" - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3

Бельгиялик мутахассис расман ЎФА техник директори лавозимига тайинланди! Янгиликлар

Бельгиялик мутахассис расман ЎФА техник директори лавозимига тайинланди!

Ги Киала – Ўзбекистон Футбол Ассосиацияси техник директори лавозимини эгаллади.

Бугун ЎФАда техник ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ФИФА вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон, бельгиялик таниқли мутахассис Ги Киала ҳамда масъул мутасаддилар иштирок этди. ЎФА раҳбари Ўзбекистонда спортга, хусусан, футболга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, барча терма жамоаларимиз олдига юқори мақсадлар қўйилганини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан техник ҳамкорлик қилиш юртимиз футболини Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди.

"Аввало хорижда катта тажриба тўплаган мутахассислар билан ҳамкорликни бошлашдан хурсандмиз. Футбол — бутун халқимиз севиб томоша қиладиган спорт ҳисобланади. Ҳурматли Президентимиз футболга катта эътибор қаратяпти. Мухлисларимиз ҳам жуда талабчан, улар Осиё кубогидаги иштирокимизга танқидий муносабат билдирилдилар. Ана шу танқидлардан етарлича хулоса чиқариб, Сизларнинг ёрдамингиз билан мамлакатда футболни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Ғоя ва таклифларингизни амалга ошириш йўлида бор имкониятимизни ишга соламиз. Эскича ишлаш, лоқайдликка йўл қўйишга энди ҳаққимиз йўқ", -деди ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов. 

Суратда ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов ва ташкилот техник директори лавозимига тайинланган Ги Киала


ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон мураббийлар таълими, терма жамоалар, ЎзПФЛ, академиялар фаолияти, болалар, оммавий ва аёллар футболи, шунингдек, футзал, спорт тиббиёти ва илмий-таҳлилий йўналишлари бўйича янги лойиҳаларни татбиқ этиш имкониятларини юқори баҳолади. 

Бельгиялик мутахассис Ги Киала Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини айтиб, ишонч учун миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ги Киала ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли вазифаларни бажаришда мутахассисга барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, омад тилади. 

Маълумот учун, ЎФА техник директори Ги Киала ОФК ва УEФА Про литзензиясига эга, фаолияти давомида Бельгия, Буюк Британия, БАА ва Саудия Арабистонида ишлаган. Мураббий, скаут, техник директор ва инструктор сифатида тажриба тўплаган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
21 фев 22:05:21
Bu shunchaki o'yin
Ravshan va Odilni o'rniga ham Yevropadan mutaxassis obkelish tarafdoriman. Osiyo kubogida ko'rdik ularni "ishlarini"...
+3   
21 фев 23:13:07
Soccer(uz)
Ravshan Ermatovni umuman bu ishdan olib tashlash kerak,qolgan obro'siniham to'kmasidan oldin
+2   
21 фев 23:11:57
Soccer(uz)
Foydasi tegadi deb o'ylamayman! Baribir bizda hech nima o'zgarmaydi! Katanes shaxsan manga yoqmadi. Yanayam vaqt ko'rsatadi qolganini...
+1   
21 фев 22:57:33
Mirjalolboy
A.S.А фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана энди окилона карор килинибди... ПФЛни отасидан мерос килиб олганларни хам алмаштириб, урнига холис ва замонавий фикрлайдиган хорижликларни олиб келиш лозим!
Мутлақо хато фикр. Пфл тубдан ўзгарган, камига шаффоф
+1   
21 фев 21:58:48
JCH 20.... yoki 30.... nechinchi yilam
Bu Kiala bugalterga òxshap Kidalla qip ketmasa boldi soqqani
   
22 фев 17:32:01
Realist 2
Bu tashkilotda hech kim astoyi dil ishlamaydi deb o'ylayman. Hatta hisobchi ham ustilaridan kulib ketdi. Masuliyat va javobgarlik yo'q.
   
22 фев 09:40:22
Maxim
Mirjalolboy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мутлақо хато фикр. Пфл тубдан ўзгарган, камига шаффоф
PFL ga tegish kerak emas. Qilayotgan ishlari to'g'ri. PFLga qancha bosim qilishayotganini eshitib turibmiz. Shunday bo'lsa ham o'zini liniyasin o'tkazayapti Diyor.
   
22 фев 09:34:21
Okeni Arsenali qaytdi!
Bu odam nima ish qiladi shunda?
   
21 фев 23:13:34
Ота макон
Аскар Толибжоновни тайинлаш керак эди.
   
21 фев 22:03:09
Тож
Илтимос, чойхонага ўргатманглар.
   
21 фев 21:57:52
Burhonbek Abdumo'minov
Milan vs Chelse фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гап йук УФАни энг яхши ишларидан бири эн главный бухгальтер топиш керак четдан
Oyligini kamida 350 ming $ qiberish kerak
   
21 фев 21:53:56
Milan vs Chelse
Гап йук УФАни энг яхши ишларидан бири эн главный бухгальтер топиш керак четдан
-1   
21 фев 21:58:51
A.S.А
Мана энди окилона карор килинибди... ПФЛни отасидан мерос килиб олганларни хам алмаштириб, урнига холис ва замонавий фикрлайдиган хорижликларни олиб келиш лозим!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика