

Бельгия Евро-2020 гуруҳ босқичи 1-турида Россияни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0). Ўйин Санкт-Петербургдаги "Газпром Арена" ўйингоҳида бўлиб ўтди.

Бельгия термаси форварди Ромелу Лукаку 10-дақиқада Андрей Семёновнинг хатосидан кейин ҳисобни очди. Ҳимоячи Тома Менье 34-дақиқада иккинчи голни урган бўлса, 88-дақиқада ўйин қаҳрамони Ромелу Лукаку ўз дублини расмийлаштириб, ҳақли равишда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.



