UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  19 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8

Бельгия ЕВРОда, Россияга ярим қадам керак Янгиликлар

Бельгия ЕВРОда, Россияга ярим қадам керак

Кеча, 10 октябрь куни Евро-2020 саралаши доирасида 10та учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу баҳслар натижаси ва гуруҳдаги ҳолат ҳақида тўхталиб ўтамиз.


"C" гуруҳи

Голландия - Шимолий Ирландия 3:1

Голландия терма жамоаси сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, турнир жадвалида етакчилик қилаётган Германия ва Шимолий Ирландияга етиб олди. Ирландияликлар Жош Маженниснинг голи орқали 75-дақиқада учрашувдаги ҳисобни очишди, бироқ баҳс якунида мезбонлар ўзини кўрсатишди. Депай беш дақиқадан сўнг ўртадаги мувозанатни тиклади, кейин Люк де Йонг ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда яна ўша Мемфис учрашувга нуқта қўйди.


Беларусь - Эстония 0:0

Баҳс меҳмонлар сардори Константин Васильевнинг устунни нишонга олиши билан бошланди. Танаффусдан сўнг мезбонлар кучлироқ кўринди, аммо Сергей Лемпетс икки марта Станислав Драгуннинг хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Эстонияликлар бу босқичда биринчи очкони ишлаб олишди, беларуслар эса ЕВРОга саралаш баҳслари орқали чиқишга уриниб кўришади.


"E" гуруҳи

Хорватия - Венгрия 3:0

Венгрларни таслим қилган Хорватия энг яқин таъқибчисидан 3 очкога ўтиб кетди. Ҳисобни Лука Модрич очди, кейин Бруно Петкович ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Меҳмонлар сафида Ласло Кляйнхайслернинг четлатилиши ўйин охирида хорватлар хотиржам ўйнашига имкон берди, Иван Перишич эса пенальтини голга айлантира олмади.


Словакия - Уэльс 1:1

Иккинчи ўринда кетаётган Словакия 4-ўриндаги Уэльс билан 3 очколик фарқни сақлаб қолди. Биринчи бўлим ва иккинчи таймнинг бошида меҳмонлар устунлик қилишди. Гарет Бэйл тўсинни нишонга олди, Киффер Мур эса 25-дақиқада ўзининг миллий жамоадаги дастлабки голини уриб, уэльсликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 53-дақиқада меҳмонларнинг умидини Юрай Куцка йўққа чиқарди.


"G" гуруҳи

Латвия - Польша 0:3

Роберт Левандовски Ригада терма жамоа сафида хет-трик қайд этиб, польшаликларнинг ишончли ғалабасини таъминлади. Биринчи иккита гол учун 13 дақиқа керак бўлди, учинчи гол баҳснинг охирида урилди. Польшаликлар гуруҳда етакчилик қилмоқда ва улар якшанба куни ЕВРО масаласини ижобий ҳал қилишлари мумкин, Латвия эса ҳали ҳам очко ололгани йўқ.


Австрия - Исроил 3:1

Австрия иродали ғалабага эришиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Эран Захави саралашдаги ўзининг 10-голини киритишга муваффақ бўлди, бироқ Валентино Лазаро танаффусдан олдин ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Мартин Хинтереггер ва Марсель Забитцерлар рақиб дарвозасини ишғол қилишди.


Шимолий Македония - Словения 2:1

Эльиф Эльмаснинг иккита голи мезбонларга ғалаба келтирди ва македонияликлар 3-ўриндаги словенияликларга етиб олди. Словения терма жамоасининг ягона голига Йосип Иличич муаллифлик қилди.


"I" гуруҳи

Бельгия - Сан-Марино 9:0

Бельгияликлар жавобсиз 9та гол уриб, биринчилардан бўлиб ЕВРО-2020 йўлланмасини ҳал қилди. Ромелу Лукаку ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйди ва миллий жамоадаги голлари сонини 51тага етказди. Кристиан Бролли автогол муаллифига айланди, қолган голлар эса Носир Шодли, Тоби Алдервейрелд, Юри Тилеманс, Кристиан Бентеке, Яри Версхарен ва Тимоти Кастанье ҳисобига ёзилди.


Россия - Шотландия 4:0

Россия ЕВРО-2020 масаласини ҳал қилиш учун якшанба куни Кипр билан камида дуранг ўйнаши керак. "Лужники"даги дастлабки гол 57-дақиқада урилди. Артём Дзюба қийинчилик билан бўлсада ўз жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди. Магомед Оздоев тезлик билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди, кейин Дзюба ўзининг иккинчи голини урди. Учрашувга нуқтани Александр Головин қўйди. Шотландия ЕВРО-2020га чиқиш имкониятига эга, бироқ бунинг учун гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, саралаш учрашувларида ғалаба қозониш керак.


Қозоғистон - Кипр 1:2

Биринчи бўлимда Темирлан Ерланов голи эвазига қозоғистонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо танаффусдан сўнг ўйин сурати ўзгарди. Кипрликлар фаолроқ ҳаракат қилишни бошлашди ва Пиерос Сотириу ҳисобни тенглаштирди. Учрашув масаласини ҳал қилган гол 84-дақиқада Николас Янну томонидан урилди. Қозоғистонликлар ЕВРО-2020да иштирок этиш имкониятидан айрилишди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика