UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  40 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Беларусь. "Энергетик-БГУ" чемпионат етакчисини мағлуб этди, Яхшибоевдан дубль Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик-БГУ" чемпионат етакчисини мағлуб этди, Яхшибоевдан дубль

Беларусь чемпионати 8-тур доирасида "Слуцк" ва "Энергетик-БГУ" жамоалари ўртасидаги ўйинга старт берилди.

"Слуцк" - "Энергетик-БГУ" 1:2

Гол: Яхшибоев (17-пен, 29-пен). Муҳаммад (41).

Слуцк – Панкратов, Трубило, Образов, Чеботаев, Кривулькин, Коанда, Такулов, Козлов, Умар Бала, Салу, Сирима (Сердюк, 70).

Энергетик-БГУ – Лесько, Юдчиц, Сокол, Шкурдюк, Мавату, Мирошников, Носко, Яхшибоев, Умаров (Бакич, 46), Тве, Мусаханян.

Огоҳлантириш: Мусаханян (26), Трубило (28), Тве (42), Яхшибоев (77), Лесько (90).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ажойиб ўйин бўлди. Ушбу ғалаба орқали "Энергетик-БГУ" 2-ўринга кўтарилиб олди.

90+3. Ўйинни валидол билан кўришга мажбур бўляпмиз. "Энергетик-БГУ" жарима майдончасида ўйин бўляпти. 

90+2. ЗАРБААААА!!! Козловнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

89. ВААААЙЙЙЙ!!! Яхшибоев барчадан ўтиб кетиб, бирга бир вазиятдан фойдалана олмади, унинг тепган тўпини посбон қайтарди. Унинг ортидан "Слуцк" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бироқ ҳимоячилар сўнгги паллада тўпни бурчакка чиқариб юборишди. Бурчакдан оширилган тўпга Коанда боши билан зарба йўллади. Буниси эса ноаниқ кетди.

87. "Энергетик-БГУ" дарвозаси ёнида яна бир ҳавфли вазият! Семенов тўпни ўзида ушлаб тураверди, бироқ зарба йўлламади. У дарвозага жуда ҳам яқин турганди.

85. ЗАРБААААААА!!! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди!! Козловнинг пасидан кейин Кривулькин дарвоза томон зарба йўллади. Тўп Носкога тегиб, жарима майдончаси ташқарисига чиқиб кетди.

83. Мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлишди. Ундан оширилган тўпга Коанданинг берган зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

81. Энди эса Яхшибоевнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

79. Твэнинг зарбасини Панкратов осонлик билан ушлаб олди.

77. Яхшибоев тўп майдонни тарк этганидан кейин рақибини тепгани учун огоҳлантирилди.

73. "Энергетик-БГУ" тезкор қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди. Бакич марказда тўпни қабул қилиб олиб, идеал тарзда очилган Яхшибоевга ошириши мумкин эди. Аммо у тўпни ҳеч ким йўқ бўлган қарама-қарши қанотга тепиб юборди.

71. Қизил карточка!! Мусаханян иккинчи сариқ карточкасини олди. У ростдан ҳам сариқ карточкага лойиқ иш қилди. Ҳакам шавқат қилмаяпти. Ҳисобда олдинда бораётган "Энергетик-БГУ" бир киши кам бўлиб қолди.

68. "Слуцк"да яна бир стандарт. Жамоа борган сари дарвозага яқинлашмоқда. Узатиб берилган тўпни Лесько уриб қайтариб юборди.

66. "Слуцк" футболчиси жаримадан тўпни БГУ дарвозаси томон тепди. Носко эса тўпни ҳавфли ҳолатда дарвозабонга ташлаб берди.

63. Йўқ, Такуловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

62. Твэ ўз жарима майдончаси ёнгинасида рақибини йиқитди. Фол, мезбонларда ҳисобни тенглаштириш учун жарима зарбаси. 

61. Носконинг тўп узатишидан кейин Яхшибоев рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо икки ҳимоячи бунга йўл қўймади.

58. ЗАРБААААААА!!!! Бурчакдан оширилган тўпга Бала боши билан зарба берди. Лесько тўпни ушлаб олди. Ажойиб сейв!

55. ЭХХХ!!! Ажойиб вазият!! Яхшибоев рақибидан тўпни олиб қўйди ва дарвозабонни ҳам алдаб ўтди. Аммо у чап оёғида бўш дарвозани ишғол қила олмади.

54. Муҳаммад Салунинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

52. Иккинчи бўлимда ҳозирча БГУ ҳужум уюштира олганича йўқ. Чеботаевнинг жаримадан узатган паси эса майдондан ташқарига чиқиб кетди.

50. Ўйин марказга кўчди. Ҳозирча томонлар пас ошириш билан банд.

48. Хавфли зарба! Бакич қулай нуқтадан зарба йўллади. Тўп Панкратовнинг қўлига бориб тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!!

Иккинчи бўлим бошида ўзгариш. Умаров ўз ўрнини Бакичга бўшатиб берди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Трубилонинг жаримадан йўллаган зарбаси БГУ дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Тайм якуни арафасида мезбонларнинг босими ошиб кетди. Бурчак зарбаси.

41. ГОЛ! Козловнинг боши билан оширган тўпидан кейин Муҳаммад Бала ҳисобни қисқартирди, 1:2! "Энергетик-БГУ" ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди.

38. Козловнинг ўнг қанотдан оширган тўпига Сирима боши билан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

37. Умаров марказда бир неча рақибларини алдаб ўтди ва тўпни Твэга оширишга тайёр бўлганида рақиби ўз подкати билан ҳужумни тўхтатди.

36. Шу дақиқага келибгина мезбонлар илк ҳавфли зарбасини амалга оширишди. Трубило ўткир бурчакдан Леьско дарвозаси томон зарба йўллади. Умуман олганда посбон вазиятни назорат қилаётганди.

34. "Энергетик-БГУ" ҳужумни давом эттирмоқда. Яхшибоевнинг чиройли тўп узатиши Юдчицга етиб бормади.

32. Ҳисобда ортда қолаётган бўлса-да, мезбонлар ҳужумга ўтишга қийналмоқда. "Энергетик-БГУ" тўпни ўз ярим майдонига ҳам ўтказмаяпти.

29. ГООООООЛЛЛ!!! ЖАСУРБЕК ЯХШИБОЕВДАН ДУБЛЬ!!! У иккала пенальтини ҳам бир томонга тепди. Дарвозабон эса буни топа олмади, 0:2!

28. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИ!!!! БГУ ҳисобдаги фарқни иккитага етказиб олиши мумкин! Бу сафар Яхшибоевнинг ўзи пенальти ишлади.

26. БГУ ажойиб тарзда ҳужум ташкиллаштираётганди. Бироқ Юдчиц ҳужумни бузиб қўйди. Ҳозирча Юдчиц ўйинга мослаша олмаяпти.

25. ЗАРБААААА!!!! Гафар Сирима бурчакдан оширилган тўпни дарвоза томон тўғриламоқчи бўлганди. Тўп Носкога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

24. Ҳозирча "Слуцк" чемпионат етакчисига ҳос ўйин кўрсатмаяпти. БГУнинг ёш йигитлари рақибларидан ҳар жабҳада устун кўринмоқда.

22. Кривулькин ўнг қанотда бир рақибини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига бориб тегди.

20. "Слуцк" оз вақт давомида рақибларини босимда ушлаб турди. Кейинчалик "Энергетик-БГУ" ҳужумга ўтди. Твэнинг оширган тўпига Жасурнинг етиб олиши иложи йўқ эди.

17. ГОООООООЛЛЛЛ!!! ЖАСУР ЯХШИБОЕВВВВВ!!!! "Энергетик-БГУ" чемпионат етакчиси майдонида ҳисобда олдинга чиқиб олди!!! 0:1!

16. ПЕНАЛЬТИ!!!!!! НОСКО ЙИҚИТИЛДИ!!! Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун ажойиб вазият! Тўпни Яхшибоев ушлаб олган!

15. "Энергетик-БГУ" яна ҳужумга ўтди. Бу сафар Яхшибоев рақибини алдаб ўта олмади. Вазият йўққа чиқди.

13. Твэнинг қанотдан узатган пасига Яхшибоев боши билан зарба йўллади. Дарвозабон яна ўз ўрнида. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар фаол ўйнашмоқда.

12. "Энергетик-БГУ"да ажойиб вазият! Жамоа тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Носконинг ҳаволатиб узатган ажойиб пасини Яхшибоев чиройли тарзда тўхтатганди. Бироқ дарвозабон вазиятни ўқиди ва тўпни ушлаб олди.

10. БГУда яхши вазият юзага келди. Стандартдан Яхшибоев ажойиб зарба йўллади. Бироз ноаниқ. Дарвозабон вазиятни назорат қилиб турганди.

8. Юдчиц дарвозадан 23 метрлар узоқликдан зарба йўллади. Ноаниқ. Бироқ унинг олдида вариантлар кўп эди.

7. Меҳмонлар ҳужумга ўтаётганди. Аммо Юдчиц қоидани бузгани учун ҳужум тўхтади.

5. Маҳаллий шарҳловчининг айтишига кўра, Атеменг-Яхшибоев жуфтлигидан кўра Умаров-Яхшибоев жуфтлиги самарадорроқ бўлиши мумкин экан. Умуман олганда Атеменг сўнгги бир неча ўйинларни ёмонроқ ўтказди.

3. Илк дақиқалардан "Энергетик-БГУ"нинг ёш йигитлари прессингни оширган. Шундай бир паллада Мавату рақиблари жарима майдончаси ичида тўп билан пайдо бўлди ва тўпни марказга оширди. Бироқ унинг бирорта жамоадоши тўпга зарба бера олмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика