UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  2 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  72 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  130 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1044 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11

Беларусь. "Энергетик" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди, бизнинг легионерлар қандай ўйнашди? Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди, бизнинг легионерлар қандай ўйнашди?

Беларусь чемпионати 5-тури доирасида пойтахтнинг "Энергетик-БГУ" жамоаси мавсумда илк бор мағлубият аламини тотиб кўрди.

Қизиғи, Анатолий Юревичга ушбу "имкониятни" бугунги кунда "Ислочь"ни бошқараётган шогирди Артем Радьков тақдим этди. "Бўрилар" ҳар икки бўлим стартини яхши ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Биринчи голни меҳмонлар 30 сониядаёқ уришга эришишди. Қайсидир маънода бу голда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам айби бор. Айнан у марказда тўпни олиб қўйиши мумкин эди, аммо бу ишни муваффақиятли амалга ошира олмади. Тўп Барковскийга бориб тушди ва унинг ҳаволатиб берилган узатмасидан кейин Созах ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Энергетик"нинг дарвозасига урилган иккинчи гол 50-дақиқага тўғри келди — Иван Жуниор Дибанго қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Ўйиндан кейин "Энергетик-БГУ" мураббийларидан бири Павел Родненок кийиниш хонасида "бўрилар" айнан стартни кучли бошлашига эътибор қаратилган. Аммо футболчилар бунга қарши ҳеч нима қила олишмади.




"Энергетик" ўз голини пенальтидан киритди. Бир ҳафта аввал бўлгани каби уни ўзбекистонлик футболчилар "ишлашди". Шоҳрухбек Абдураҳмонов жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни эгаллаб, зарба берди. "Ислочь" ҳимоячисига теккан тўп ҳавога кўтарилди, Бобир Абдихолиқов унга боши билан зарба бермоқчи бўлганида эса рақиб бутсаси билан ҳужумчининг пешонасини нишонга олди. Алексей Кульбаков узоқ иккиланмай нуқтани кўрсатди. Бобирга шифокорлар ёрдам кўрсатгунча, пенальтини Рилач ишончли тарзда амалга оширди.

Абдихолиқов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Доимгидек фаол эди. Пенальтидан ташқари бир неча бор дарвозага зарба берди, аммо уларга аниқлик етишмасди. Бундан ташқари, ҳужумчи битта хавфли вазиятни юзага келтирган муҳим узатмани амалга оширди.

Абдураҳмонов 64 дақиқа ҳаракат қилди. Таянч ярим ҳимоячиси ёмон ўйин ўтказмади ва бир неча бор тўпни рақибдан олиб қўйишга эришди.




Ҳусанов учун эса бу учрашув у қадар омадли ўтди дея олмаймиз. Биринчи голдаги вазиятдан ташқари, Абдуқодир яна баъзи эпизодларда ишончли ҳаракат қила олмади, курашларни бой берди. Шунга қарамай, ўйин охирида айнан у имкон топиб, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллаганди, лекин Дибанго тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Умуман олганда, Ҳусанов худди Абдихолиқов сингари уч бор зарба беришга муваффақ бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2та тўп йўқотиш ва 14та тўпни эгаллаб олиш бор — бу у қадар ёмон кўрсаткич эмас.

Аббосбек Жумақулов 9 апрелдан буён илк бор қайдномага киритилди. Бироқ ўйиннинг бориши ва ҳисоб Юревичга ярим ҳимоячини майдонга туширишга имкон бермади. Мағлубият "Энергетик-БГУ"ни учинчи поғонага тушишига сабаб бўлди. Энди "талабалар" ҳисобида 10 очко бор, иккинчи ўриндаги "Динамо"да эса — 11.

Кейинги ўйинни минскликлар сафарда Гроднода ўтказади. Рақиб куни-кеча чемпион "Шахтер" (1:1) билан дуранг қайд этган "Неман" жамоаси. БАТЭ Шахбоз Умаровсиз (афсуски бу одатга айланиб улгурди) муросасиз курашда "Гомель"ни таслим этди ва қаторасига бешинчи ғалабасини қўлга киритди.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика