UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  1 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  10 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

Беларусь. "Энергетик-БГУ" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Умаровдан гол+пас Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик-БГУ" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Умаровдан гол+пас

Беларусь чемпионатининг 22-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" ҳамда "Смоловечи" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бордингиз.

"Энергетик-БГУ" - "Смоловечи" 4:1

Гол: Умаров (22), Бакич (32), Мусаханян (53), Макаров (78), Бакич (89).

Энергетик-БГУ – Макавчик, Мавату (Гирс, 77), Юдчиц, Сокол, Свирепа, Бакич (Атеменг, 89), Носко, Совпель, Умаров, Мирошников, Мусаханян (Мухамедов, 76).

Смолевичи – Лазовский, Алибеков (Гурбан, 77), Халимончик, Ращеня, Родионов (Ханкевич, 46), Щегрикович, Макаров, Джигеро (Александрович, 66), Демченко, Жевнеров, Ложкин.

Огоҳлантириш: Ложкин (68), Жевнеров (72).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Умаровдан гол+пас! Ниҳоят, "Энергетик-БГУ"да ғалаба! Ажойиб ўйин учун БГУ футболчиларига миннатдорлик билдирамиз.

90+1. Тўп дарвозабоннинг қўлидан чиқиб кетганди. Атеменг эса гол уришга бироз кечикди.

89. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! БАКИИИИЧЧЧЧЧЧ!!! Марказдан дарвозани ишғол қилиб қўйди!

87. Тўп билан бўлишда БГУ рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти. "Энергетик-БГУ" кутганимдек бугун ютиши керак эди ва буни уддаламоқда.

84. ЗАРБАААААААА!! Гол ура олмаслик қийин бўлган вазият. Юдчиц қанотдан марказга Гирс томон тўпни оширди. Гирс 3 метрдан аниқ зарба йўллай олмади.

82. Ханкевичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

78. ГОЛ! Ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан кейин Макаров ҳисобни қисқартирди.

75. Ажойиб вазият!! Мавату катта масофани босиб ўтиб, бир ҳимоячи таъқиби остида дарвоза томон жуда ноаниқ зарба йўллади. Бу паллада Умаров ҳам тўғри очила билмади.

69. Умаров ўзидан регбичи ясаб олди. Албатта хазил. Шунчаки унинг зарбаси анчагина юқоридан ўтиб кетди.

68. БГУда жарима зарбаси. Тўп олдида Умаров.

67. БГУ қарши ҳужумга тезкорлик билан ўтиб кетди. Мавату эса воқеалар ривожидан олдинлаб кетди ва оффсайд қайд этилди.

62. БАКИИИЧЧЧЧ!! Бир рақибини ортда қолдириб, дарвоза томон чиройли, бурама зарба йўллади. Тўп тўрнинг ташқи томонига тегди!

59. ЗАРБАААААААА!! Умаровнинг кучли зарбасини Лазовски ушлаб олди.

53. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Умаровнинг зарбаси устунга тегиб, дарвоза чизиғи ёнида туриб қолди ва Мусаханян осонлик билан гол урди! Шаҳбозга гол ҳам ассист ҳам ёзилмайди

49. Умаровнинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

46.  Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишди.

Биринчи бўлим якунланди. Таймга ҳеч қандай вақт қўшилмади.

45. "Смоловечи" жарима зарбасига эга бўлди. Стандартдан оширилган тўпни баланд бўйли Бакич қайтара олмади ва тўп рақибининг бошига тегиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди.

42. ЗАРБАААААААА!! Мусаханян ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйиши мумкин эди. Унинг зарбаси дарвозабондан ўтиб кетди ва ҳимоячи Жигеро яна бир сейв намойиш қилди!

41. "Смоловечи" ҳужумга ўтганди. Рашшаня оффсайдда қолиб кетди ва тўп БГУга олиб берилди.

40. Ташаббус тўлиқлигича БГУ томонида. Лекин голдан кейин бирорта вазият яратилмади.

32. ГОООООООООЛЛЛ!! Умаровнинг қанотдан оширган тўпини Бакич дарвозага йўллади! Комментдаги мурожаатни Шахбоз эшитди ва гол+пасни амалга оширди!



29. ЗАРБААААААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Мавату кучли зарба берганди. Тўп дарвозабондан ўтиб кетди. Жигеро эса дарвоза чизиғидан тўпни қайтарди. УХХХХХ!!

28. Маватунинг қанотдан оширган тўпини Лазовский ушлаб олди.

25. Шарҳловчининг яна бир гапига қўшиламиз. Яхшибоев ва Умаров ўзбек футболида ўз ўрнига эга эмасди. Беларусда эса улар ростдан ҳам етакчилик қобилиятини намойиш қилишмоқда.

22. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Умаров тўпни эгаллаб олиб, чап оёғида кучли зарба йўллаб, дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди!!!



19. ЗАРБААААА!! Рақиб хатосидан кейин Бакич рақиб пости томон кучли зарба йўллади. Лазоскийдан сейв!

14. БГУ ҳам ҳужумга ўтди. Ҳозирча жамоа эътиборни прессингга қаратмоқда.

10. Дарвоза томон илк зарба. Жигеро қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвоза томон кучсиз зарба йўллади. Макавчик тўпни ушлаб олди.

7. Ҳозирча аутсайдер бўлишига қарамасдан "Смоловечи" ҳам бўш келмаяпти.

4. Учрашув шарҳловчиси Яхшибоев кетганидан кейин жамоанинг етакчиси сифатида Умаров бўлиб турганини таъкидлаб ўтди. Ёмон эмас.

2. Илк дақиқаданоқ хавфли нуқтадан "Смоловечи" жарима зарбасига эга бўлди. Лекин Рашшанянинг зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ниҳоят, "Смоловечи"нинг ҳам таркибини билиб олдик.

- Демак, стадионда Беларусь давлати мадҳияси янграб ўтди.

- Ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни "Молодечно" стадионига қаратамиз. Бугун ушбу стадионда "Энергетик-БГУ" жамоаси "Смоловечи"ни меҳмон қилади. "Смоловечи" турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётганини инобатга олсак, бугун "Энергетик-БГУ"нинг учрашувда ғалаба қозониш эҳтимоли юқори. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради. Айтганча, ҳозирча "Смоловечи" жамоасининг таркибини топа олганимизча йўқ. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика