Бекхэм янги стадион қуриш ва клуб очишга рухсат олди

Narzulla Saydullayev
7 дек 2015, 10:18
Англия терма жамоасининг собиқ сардори Девид Бекхэм МЛС, яъни Америка Футбол лигасидан Майами шаҳрида янги стадион қуриш ва ўзининг шахсий клубини очиш учун рухсат олди.
“Биз Девид Бекхэмнинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз. Унинг Америка футболи ривожига қўшмоқчи бўлган хиссасини қадрлаймиз. Шу мақсадда унга янги стадион қуриш ва клубни ташкил этиши учун рухсат бердик. Яқин келажакда бу клубни Лигага киритамиз”, — деди МЛС комиссионери Дон Гарбер.

Таъкидлаш жоиз, МЛС раҳбарияти чемпионатда иштирок этувчи жамоалар сонини 28тага етказмоқчи. 2020 йилгача жамоалар сони 20тадан 24тага етказилиши кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›