

"Уни танқид қилаётганларни кўрдим. Менимча бу МЮ учун нормал ҳолат. Клуб узоқ йиллар давомида муваффақиятга эришди. Шу боисдан ҳозир футболчилар, хўжайинлар, мураббийлар томон бўлаётган эътирозлар ўринли.
Оле аллақачон катта футболда ва танқидларни тўғри қабул қилади. Доимо хотиржам. Менимча, у МЮда ажойиб ишламоқда.
Натижалар унинг қандайлигини кўрсатади. Умид қиламанки, барчаси шундай давом этади. Мухлислар уни жуда ҳам яхши кўришади ва унинг совринлар қўлга киритишига ишонамиз", - деди Бекхэм.



