Бекхэм "Манчестер Юнайтед"нинг эгаларидан бирига айланиши мумкин

Mirjalol Normatov
24 ноя 2022, 20:27
Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" клубининг эгаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

"Financial Times" хабарига кўра, манкунианликлар собиқ футболчиси клубни сотиб олиш бўйича музокараларга киришишга тайёр турибди. Унинг номзоди консорциум таркибига киритилиши кутилмоқда.

Глейзерлар оиласи клубни сотиб юборишга розилиги борасидаги расмий баёнот берилганидан кейин Бекхэмга клуб вакиллари томонидан мурожаат бўлган. Шундан буён у "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиши мумкин бўлган даъвогарлар қаторига кирган.

1993-2003 йиллар давомида МЮ шарафини ҳимоя қилган Бекхэм айни дамда МЛСда ўйнаётган "Интер Майами" клуби асосчиси ва эгаси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Financial Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›