

Аргентина финалда пенальтилар сериясига кўра Францияни мағлуб этди (3:3, пен. – 4:2).

"Қирол Лео Месси", – деб ёзди Бекхэм ижтимоий тармоқларда стадиондан олинган суратни жойлаб.
Аргентина терма жамоаси учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда ушбу мусобақада чемпион бўлишган.
35 ёшли Месси ЖЧ-2022да 7 та ўйинда 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.



