Бекхэм, Гиггз ва яна бир қанча футболчилар "МЮ"ни сотиб олишмоқчи

Tolibjon Qosimov
28 мар 2014, 17:09
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчилари Глейзерлар оиласидан "МЮ"ни сотиб олмоқчилар.
Улар Дэвид Бекхэм, Райан Гиггз, Пол Скоулз, Гари ва Фил Невиллар, шунингдек, Ники Баттлардир. Ушбу футболчилар афсонавий жамоанинг 1992-йилги битирувчилари хисобланадилар.
Уларнинг энг каттаси - Райан Гиггз хали хамон "Манчестер Юнайтед" шарафини химоя қилмоқда.

Малкольм Глейзер 2005-йилда "МЮ"ни харид қилиб, унинг эгасига айланган эди. Ушбу харид жамоа мухлислари ўртасида бир қанча норозиликларни хам келтириб чиқаришга улгурган.

Айни пайтда, Англиянинг 20 карра чемпионлари чемпионат жадвалида 7-ўринни эгаллаб туришибди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru