"Байер" "Зенит" билан Азмуннинг трансфери борасида келишувга эриша олмади

Alisher
9 авг 2021, 15:18
"Байер" вакиллари "Зенит" билан форвард Сердар Азмуннинг трансфери бўйича келиша олишмади.

Немис клубига ўтиш амалга ошмаган бўлса ҳам, Азмун ҳали ҳам жамоадан кетиши мумкин. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган ва ўйинчи қишки трансфер ойнасида текинга ўтиш борасида музокаралар ўтказиши мумкин. Аммо, Россия клуби эронлик билан ёздаёқ хайрлашиши мумкин.

Қайд этиш керакки, яқинда Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олган "Рома" ҳали ҳам Азмунга қизиқиш билдирмоқда.

Азмун ўтган мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira