

Немис клуби Драгович учун 19 млн. евро тўлайди. Агар футболчи "Байер" сафида ўзини яхши кўрсата олса, "Динамо" бонус сифатида яна 4 млн. еврога эга бўлади.
25 ёшли австриялик 2013 йилнинг ёзидан бери "Динамо" шарафини ҳимоя қилади. Унга "Боруссия", "Сандерленд" ва "Рома" қизиқиш билдираётган эди.

