"Байер" биринчи трансферини амалга оширди

Aslanov Jasurbek
9 май 2019
"Байер" "Хоффенхайм" ярим ҳимоячиси Керем Демирбайни харид қилгани ҳақида эълон қилди.

25 ёшли футболчи билан 5 мавсумлик - 2024 йилнинг ёзида якунланадиган шартнома тузилди. Хавбек янги жамоасида 26-рақамда тўп тепади. Футболчи ёзда янги жамоаси сафига қўшилади.

Олдинроқ, Демирбай хизматларига "Арсенал" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: bayer04.de