"Байер" "Барселона"нинг қизиқишига қарамай, Патрик Шикни сотмайди

Alisher
30 мар 2022, 16:53
"Байер" бошқарув раиси Фернандо Карро клуб ҳужумчи Патрик Шикни сотмоқчи эмаслигини маълум қилди.

"Биз Шикни сотмаймиз, буни муҳокама қилиш керак эмас. Патрик клубда ўзини қулай ҳис қилмоқда. Биз унга ишонамиз, у бизнинг яқин йиллардаги режамизга киради", - дейди Карро.

Шик 2021/22 йилги мавсум "Байер" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt 26 ёшли чехни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany