"Байер" Алонсони қўйиб юбормоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
27 янв 2024
"Байер" Хаби Алонсо клубда яна бир мавсум қолишига режа қиляпти.

Леверкузен клубидагилар "Ливерпуль" Юрген Клопп мавсум охирида кетиши туфайли 42 ёшли мутахассисга қизиқиш билдираётганини билишади.

Бироқ "Байер"дагилар оптимизмни сақлаган ҳолда, Алонсо клубни ёзда тарк этмаслигига ишонишмоқда. Мураббий 2024/25 мавсум учун таркибни шакллантириш режасига жалб қилинган.

Испаниялик мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2026 йилда якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal