UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  2 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  10 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  15 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  60 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  24 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Байдуллаев, Бикмаев, Кубок финали ва "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью Янгиликлар

Байдуллаев, Бикмаев, Кубок финали ва "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью

Самарқанднинг "Динамо" клуби 2023 йил Про лигада иштирок этиб, Суперлигага қайтганидан хабарингиз бор.

"Динамо" мамлакат кубогида ҳам ажойиб иштирок этди ва ярим финалга қадар етиб келгани эътиборга молик. Биз мавсум якунлари ва кейинги режаларни билиш мақсадида жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Вадим Карленович аввало "Динамо" клубини Суперлигага қайтгани билан табрикламиз. Айтинг-чи, "Динамо" учун мавсум қандай ўтди?

- Мавсум биз учун бир текис ўтди дея оламан. Йил бошида олдимизга Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилганди, биз уни бажардик. Тўғри Про лигада биринчи бўла олмадик, аммо нима бўлган тақдирда ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга кирита олдик. Бундан хурсандмиз.

- Одатда Суперлиганинг ўртамиёна клублари кубокдан дарҳол чиқиб кетишади ва бор эътиборни чемпионатга қаратишарди. Аммо Про лига иштирокчиси бўлган "Динамо" кубокда ярим финалга қадар етиб келди. Бунинг сири нимада?

- Кубок бошланишидан олдин жамоага мавсум охирида шу кубокни ютишимиз кераклигини айтгандим. Кўпчилик ўшанда гапимга кулганди, жиддий қабул қилмаганди. Аммо натижани ҳамма кўрди, гуруҳимиз кучли жамоалар бор эди. Кейин "Пахтакор" ва "Олимпик" каби кучли жамоаларни мағлуб эта олдик. Иккала жамоада ҳам турли терма жамоа аъзолари ҳаракат қилишади. Афсуски ярим финалда "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатиб, ютқазиб қўйдик. Балки баҳс Самарқандда бўлганида "Насаф"га янада қийин бўлармиди, билмадим.




- "Динамо"даги фахрийлар Эркин Байдуллаев, Баҳодир Насимов ва Дилшод Раҳматуллаев кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнашадими?

- Насимов ва Раҳматуллаев бу борада ҳали аниқ бир тўхтамга келишмади. Байдуллаев эса менимча фаолиятини якунлади.

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси аниқ бўлганми?

- Ҳозирча ҳомаки режа бор. Мавсум биз учун октябрь ойи охирида якунланди, шу боис тахминан 1 декабрдан йиғинни бошлаймиз. Сабаби футболчилар учун 40 кунлик таътил етарли деб ўйлайман.

- Собиқ шогирдингиз Марат Бикмаев бутсаларини "михга илди". Унинг фаолияти ҳақида нималар дея оласиз?

- Маратни анча йиллардан буён биламан, яхши даражада фаолият олиб борди. Олимпия терма жамоасида менинг қўл остимда ўйнаганди, кейин миллий терма жамоада ҳам тўп тепди. Бекорга бир вақтлар Россия премьер-лигаси клуби уни ўз сафига қўшиб олмаганди. Бикмаевга кейинги фаолиятида ҳам омад тилайман.

- Олдинда мамлакат кубоги финали кутиб турибди. Кубокни қайси жамоа қўлга киритади деб ўйлайсиз: "Насаф" ёки ОКМК?

- Менимча имкониятлар 50га50. "Насаф" ўз майдонида ўйнайди, ОКМК таркибида эса кўплаб тажрибали футболчилар бор. Учрашувдан аввал имкониятлар мутлақо тенг, "Насаф"нинг кичик устунлиги ўз майдонида ўйнашида бўлади холос.




- Суперлигадачи ким чемпион бўларкин?

- Менимча айнан 3 ноябрь кунги баҳсда кўп нарса ойдинлашади. "Пахтакор" мавсум бошида иккита мағлубиятдан кейин қийин аҳволга тушиб қолганди, аммо кейин пешқадам бўла олди. Қандайдир кутилмаган мавсум бўлди, исталган жамоа "Пахтакор"нинг йўқотишларидан унумли фойдаланиб чемпион бўлиши мумкин эди.

- Исломжон Қобилов ва Санжар Қодирқулов янги мавсумни "Динамо"да бошлашлари ҳақида хабар чиқди. Бу ростми?

- Тўғриси буни мен ҳам сайтлардан ўқидим. Агар уларда "Динамо"да ўйнаш хоҳиши бўлса албатта бундан хурсанд бўлардим.

- Ноябрь ойида ўртасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш баҳслари бошлайди. Туркманистонга қарши сафар, Эронга қарши Тошкентдаги ўйинлардан 6 очко кутишимиз мумкинми?

- Кўпчилик Эронни кучли демоқда, албатта Эрон бошқа даражада эканини биламиз. Аммо Туркманистонни осонгина ютамиз дейишга шошмаслик керак, уларга қарши ўйин ҳам оғир бўлади. Айниқса сафарда, улар ҳам футбол ўйнашни ўрганиб олишган. Терма жамоамизга саралашда ҳам, Осиё кубогида омад тилайман!

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика