UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  5 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  10 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10

Байдуллаев, Бикмаев, Кубок финали ва "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью Янгиликлар

Байдуллаев, Бикмаев, Кубок финали ва "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью

Самарқанднинг "Динамо" клуби 2023 йил Про лигада иштирок этиб, Суперлигага қайтганидан хабарингиз бор.

"Динамо" мамлакат кубогида ҳам ажойиб иштирок этди ва ярим финалга қадар етиб келгани эътиборга молик. Биз мавсум якунлари ва кейинги режаларни билиш мақсадида жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Вадим Карленович аввало "Динамо" клубини Суперлигага қайтгани билан табрикламиз. Айтинг-чи, "Динамо" учун мавсум қандай ўтди?

- Мавсум биз учун бир текис ўтди дея оламан. Йил бошида олдимизга Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилганди, биз уни бажардик. Тўғри Про лигада биринчи бўла олмадик, аммо нима бўлган тақдирда ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга кирита олдик. Бундан хурсандмиз.

- Одатда Суперлиганинг ўртамиёна клублари кубокдан дарҳол чиқиб кетишади ва бор эътиборни чемпионатга қаратишарди. Аммо Про лига иштирокчиси бўлган "Динамо" кубокда ярим финалга қадар етиб келди. Бунинг сири нимада?

- Кубок бошланишидан олдин жамоага мавсум охирида шу кубокни ютишимиз кераклигини айтгандим. Кўпчилик ўшанда гапимга кулганди, жиддий қабул қилмаганди. Аммо натижани ҳамма кўрди, гуруҳимиз кучли жамоалар бор эди. Кейин "Пахтакор" ва "Олимпик" каби кучли жамоаларни мағлуб эта олдик. Иккала жамоада ҳам турли терма жамоа аъзолари ҳаракат қилишади. Афсуски ярим финалда "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатиб, ютқазиб қўйдик. Балки баҳс Самарқандда бўлганида "Насаф"га янада қийин бўлармиди, билмадим.




- "Динамо"даги фахрийлар Эркин Байдуллаев, Баҳодир Насимов ва Дилшод Раҳматуллаев кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнашадими?

- Насимов ва Раҳматуллаев бу борада ҳали аниқ бир тўхтамга келишмади. Байдуллаев эса менимча фаолиятини якунлади.

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси аниқ бўлганми?

- Ҳозирча ҳомаки режа бор. Мавсум биз учун октябрь ойи охирида якунланди, шу боис тахминан 1 декабрдан йиғинни бошлаймиз. Сабаби футболчилар учун 40 кунлик таътил етарли деб ўйлайман.

- Собиқ шогирдингиз Марат Бикмаев бутсаларини "михга илди". Унинг фаолияти ҳақида нималар дея оласиз?

- Маратни анча йиллардан буён биламан, яхши даражада фаолият олиб борди. Олимпия терма жамоасида менинг қўл остимда ўйнаганди, кейин миллий терма жамоада ҳам тўп тепди. Бекорга бир вақтлар Россия премьер-лигаси клуби уни ўз сафига қўшиб олмаганди. Бикмаевга кейинги фаолиятида ҳам омад тилайман.

- Олдинда мамлакат кубоги финали кутиб турибди. Кубокни қайси жамоа қўлга киритади деб ўйлайсиз: "Насаф" ёки ОКМК?

- Менимча имкониятлар 50га50. "Насаф" ўз майдонида ўйнайди, ОКМК таркибида эса кўплаб тажрибали футболчилар бор. Учрашувдан аввал имкониятлар мутлақо тенг, "Насаф"нинг кичик устунлиги ўз майдонида ўйнашида бўлади холос.




- Суперлигадачи ким чемпион бўларкин?

- Менимча айнан 3 ноябрь кунги баҳсда кўп нарса ойдинлашади. "Пахтакор" мавсум бошида иккита мағлубиятдан кейин қийин аҳволга тушиб қолганди, аммо кейин пешқадам бўла олди. Қандайдир кутилмаган мавсум бўлди, исталган жамоа "Пахтакор"нинг йўқотишларидан унумли фойдаланиб чемпион бўлиши мумкин эди.

- Исломжон Қобилов ва Санжар Қодирқулов янги мавсумни "Динамо"да бошлашлари ҳақида хабар чиқди. Бу ростми?

- Тўғриси буни мен ҳам сайтлардан ўқидим. Агар уларда "Динамо"да ўйнаш хоҳиши бўлса албатта бундан хурсанд бўлардим.

- Ноябрь ойида ўртасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш баҳслари бошлайди. Туркманистонга қарши сафар, Эронга қарши Тошкентдаги ўйинлардан 6 очко кутишимиз мумкинми?

- Кўпчилик Эронни кучли демоқда, албатта Эрон бошқа даражада эканини биламиз. Аммо Туркманистонни осонгина ютамиз дейишга шошмаслик керак, уларга қарши ўйин ҳам оғир бўлади. Айниқса сафарда, улар ҳам футбол ўйнашни ўрганиб олишган. Терма жамоамизга саралашда ҳам, Осиё кубогида омад тилайман!

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика