UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Бахтиёр Саттаров: "Шердор" футболчиларининг ота-оналарига миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

Бахтиёр Саттаров: "Шердор" футболчиларининг ота-оналарига миннатдорчилик билдираман"

“Ифтихор” - “Шердор” (1:1) жамоалари учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Саттаров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Ассалому алайкум, Бахтиёр  ака! Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугун жуда оғир ва қийин ўйин ўтказдик. Биз шунча узоқ йўл босиб келдик. “Ифтихор” жамоаси яхши шаклланган, биз бу жамоада тажрибали футболчилар жамланганлигини билар эдик. Мана учрашув давомида  рақиб жамоани кучи қай даражада эканлигини билдик. Табиатнинг бир оз инжиқлиги туфайлими, ёки бошқа сабаблар борми,  майдон сифати борасида бир оз эътирозим бор. Майдон бизнинг ўйинимизни тўлиқ кўрсата олишимизга имкон бермади. Учрашув охирида, ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, икки марта бирга бир вазиятда гол ура олмадик. Бугун биз ютиб кептишимиз ҳам мумкин эди. Бу менимча футболчиларимизга тажриба етишмаганлигидан далолат, биз бунинг устида ишлаймиз албатта. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди, мен истардимки, ушбу ўйинда дўстлик ғалаба қозонди деб ҳамма айтишини, чунки ўйин шунга мос даражада бўлди.    

- “Шердор” жамосининг биринчи даврада кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Жамоани биринчи даврада кўрсатган ўйинидан қониқдим, футболчилармизга раҳмат дейман, улар бунга муносиб. Мен бош мураббий сифатида жамоамиздаги барча футболчиларни ота-оналарига миннатдорчилик билдираман. Футболчиларимиз янада ўсиши керак, ўз устиларида ишлашлари керак. Биз бунга бор имкониятимизни ишга солган холда кўмаклашамиз.      

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика