Бахтиёр Қосимов Ўзбекистонга қайтмоқда

Narzulla Saydullayev
21 июл 2023, 15:21
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 1 йил давомида Қатарда ўйнади.

2022 йил июль ойида ярим ҳимоячи Бахтиёр Қосимов Қатарнинг "Ал Хор" клубига кўчиб ўтганди.

Қатар биринчи лигасида иштирок этган "Ал Хор" агар Қатар Юлдузлар лигасига чиқа олганида Қосимов билан шартнома узайтириларди. Бироқ Юлдузлар лигасига ўтиш ўйинида "Ал Хор" мағлуб бўлди, шу боис Қосимов шартномани узайтирмади ва Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди.

Тез орада Қосимовнинг янги клуби номи маълум бўлади.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia