UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  68 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7

Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Мусобақа ташкилотчиларига катта раҳмат” Янгиликлар

Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Мусобақа ташкилотчиларига катта раҳмат”

Бир неча кун давомида Андижон шаҳрида Championat.asia сайти ҳамда BFC Asia жамоаси ҳамкорлиги остида 2005 йилда туғилган болалар ўртасида “Пахтакор-79” хотира турнири бўлиб ўтди.

Унда Тошкент, Фарғона, Наманган ва Андижондан жамоалар иштирок этишди. Маҳаллий мухлисларда ҳам ушбу турнир катта таассурот қолдирди. Шунингдек, Андижон футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли собиқ футболчи Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳам мазкур болалар ўртасидаги мусобақага бефарқ бўлмади. У ёпилиш маросимида болаларни тақдирлади. Шундан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Болалар иштирокидаги ўйинларни кўриб ёшлигимни эсладим. Шу ўринда мусобақани кўтаринки руҳда уюштирган ташкилотчиларга ҳам катта раҳмат. Болалар футболини ривожлантиришда катта ҳисса қўшишяпти. Бизнинг ёшлигимизда бу даражадаги турнирлар уюштирилмасди. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин ҳамма соҳага бўлгани каби спортга ва хусусан футболга ҳам катта эътибор бериляпти. Болалар футболига жиддий қараляпти. Бундан фақат хурсандмиз.


-  Ёш пайтимизда асфальдларда тўп тепиб катта бўлганмиз. Майдон ҳақида эса гапирмаяпман. Ҳозирги ёшларга яратилаётган шароитларни кўриб ҳавасим келяпти. 10-11 ёшли болалар учун барча шароитлар бор. Масалан, мен биринчи марта 15 ёшимда бутса кийганман. Ҳозирги ёшларимизга яратилаётган шароитлардан фақат қувониш керак.

-  Болаларга медал тақаётганимда келажакда ҳам кўплаб совринларни ютишларини ва чемпион медалларини тақишларини хоҳладим. Муносиб футболчи бўлиб етишишларини ва Ўзбекистон футболига ўз ҳиссасини қўшишларини истайман, - дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.


Фирдавсхон

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика