UZ

Бахтиёр Давлатов хотира турнири: "Насаф-2003" - финалда Янгиликлар

Бахтиёр Давлатов хотира турнири: "Насаф-2003" - финалда

Аввал хабар берганимиздек, Янгиер шаҳрида аньнанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Бахтиёр Давлатов хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда  “Насаф” футбол мактаби 2003 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилар  ҳам турнирда муносиб иштирок этишмоқда.
Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматуллаев мураббийлигидаги “Насаф-2003” жамоаси ўз гуруҳида тўрт учрашувни юқори савияда ўтказиб мусобақа финалга йўл олишди.
Воҳалик ёш чарм тўп усталари  турнир чемпионлиги учун кечадиган баҳсда  майдон эгалари Янгиерлик тенгдошларига қарши майдонга саф торитишади. Ушбу учрашув “Янгиер” марказий ўйингоҳида  бугун соат 12:00 да старт олади.

Ёш “насаф”чилар  тўрт  учрашувда ҳам рақибларини аяб ўтиришмади ва улар ўз тенгдошларини  йирик ҳисобларда таслим этишди.  Айтиш жоизки, Жасур Ибрагимов  ва Умар Раҳматуллаев шогирдлари “Насаф” футбол мактаби музейини турнир кубоги билан бойитишни мақсад қилган.

Жамоа ярим ҳимоячиси Шаҳзод Аъзамов рақиблар дарвозасига 7 тўп киритиб  тўпурарлар баҳсида  карвонбошлик қилмоқда.

“Насаф-2003” жамоасининг яна бир ҳужумчиси Элбек Бўриев ҳам тўрт учрашувдан сўнг голлари сонини бештага етказди. У  жамоадоши билан турнир тўпурарлик баҳсида рақобатлик қилмоқда.

Самад Раҳимов мураббийлигидаги  “Шўртан-2003” жамоаси  ҳам бугун мусобақанинг учинчи ўрини учун кечадиган учрашувида “Жиззах” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

“Насаф-2003” – Чимкент (Қозоғистон) 8-1
“Насаф-2003” – Наманган  Футбол интернати (Наманган) 6-3
“Насаф-2003” –“Шўртан-2003”  (Ғузор) 5-0
“Насаф-2003” –“Гулистон”  (Сирдарё) 7:3

Фахриддин Чориев   

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика